locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

UEFA Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг рамзий терма жамоаси эълон қилинди

Мусобақанинг ҳал қилувчи ўйини 30 май куни бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Чемпионлар Лигасининг X ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси мусобақанинг жорий ҳафтадаги энг яхши футболчиларидан иборат рамзий терма жамоасини эълон қилди.

Ҳафта рамзий терма жамоаси:

Дарвозабон: Давид Райя («Арсенал»).

Ҳимоячилар: Вильям Пачо (ПСЖ), Вильям Салиба («Арсенал»), Марк Пубил («Атлетико» Мадрид).

Яримҳимоячилар: Йозуа Киммих («Бавария»), Деклан Райс («Арсенал»), Дезире Дуэ (ПСЖ), Хвича Кварацхелия (ПСЖ).

Ҳужумчилар: Луис Диас («Бавария»), Усмон Дембеле (ПСЖ), Букайо Сака («Арсенал»).

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумнинг финал баҳси Будапештдаги «Пушкаш Арена» стадионида бўлиб ўтади. Мусобақанинг ҳал қилувчи ўйини 2026 йил 30 майга белгиланган.

Маълумот учун, Чемпионлар Лигасининг амалдаги ғолиби Франциянинг ПСЖ клуби ҳисобланади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг