UEFA Чемпионлар Лигаси регламентига ўзгартириш киритиши мумкин
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
UEFA Чемпионлар Лигаси регламентига ўзгартириш киритиши мумкин. Бу ҳақда BILD нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, мусобақанинг плей-офф босқичида қўшимча вақтни бекор қилиш варианти кўриб чиқилмоқда. Икки ўйиннинг умумий ҳисоби дуранг бўлса, тўғридан-тўғри пеналтилар сериясига мурожаат қилинади. Бу чора футболчиларнинг тиғиз тақвимда тикланиш имкониятини беради.
Шунингдек, Чемпионлар Лигасининг чорак финал босқичидан олдин бир мамлакат клублари ажратилиши мумкин. Таъкидланишича, дастлабки босқичларда бир мамлакат жамоалари иштирокидаги ўйинлар мухлисларда қизиқиш уйғотмайди.
Қайд этилишича, амалдаги регламентга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қарор 30-май куни Мюнхенда бўлиб ўтадиган UEFA ассамблеясида қабул қилиниши мумкин.