locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

УЕФА «Челси»га нисбатан жарима қўллади

Жариманинг шартли қисми клубнинг 2026 йил давомида ҳам ушбу харажатлар улушини сезиларли даражада камайтира олишига боғлиқ бўлади.
Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
УЕФА «Челси»га нисбатан жарима қўллади
photo: gettyimages

УЕФА таркиб харажатлари бўйича қоидалар бузилгани учун Лондоннинг «Челси» клубига нисбатан жарима қўллади.

УЕФА Клублар молиявий назорати органининг биринчи палатаси 2025 календар йили якунлари бўйича «Челси» таркиб харажатлари белгиланган 70 фоизлик меъёрдан ошиб кетганини аниқлади.

Натижада инглиз клубига 3 миллион евро миқдорида жарима белгиланди. Унинг 2 миллион евроси шартли ҳисобланади.

УЕФА маълум қилишича, «Челси» ўтган мавсумда ҳам шундай қоидбузарлик учун жазоланган. Бироқ қарор қабул қилиш жараёнида клубнинг 2024 йилдан 2025 йилгача таркиб харажатлари кўрсаткичини камайтириш бўйича ижобий динамикаси инобатга олинган.

Жариманинг шартли қисми клубнинг 2026 йил давомида ҳам ушбу харажатлар улушини сезиларли даражада камайтира олишига боғлиқ бўлади.

Шунингдек, таркиб харажатлари бўйича қоидаларни бузгани учун «Астон Вилла», «Нюкасл», «Ноттингем Форест», «Страсбур», «Фенербахче», «Фиорентина», АЕК, «Нитсса» ва бошқа бир қатор клублар ҳам жазога тортилди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг