locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

UEFA «Бенфика» — «Реал» учрашуви пайтида Винисиус билан боғлиқ воқеа бўйича текширув бошлайди

Томонлар ўртасидаги жавоб ўйини 25 феврал куни бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Европа футбол ассотсиациялари иттифоқи (UEFA) Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичи доирасидаги «Бенфика» ва «Реал» (0:1) учрашувида юз берган воқеалар юзасидан интизомий тергов ҳаракатларини бошлади. Бу ҳақда Madrid Universal нашри хабар бермоқда.

Терговга Винисиус Жуниор манзили томон айтилган ирқчи ҳақоратлар сабаб бўлган. Манбанинг ёзишича, UEFA ушбу можаронинг барча иштирокчиларини, жумладан, лиссабонликлар футболчиси Жанлука Престианини айблаб чиққан Килиан Мбаппени ҳам сўроқ қилишни режалаштирмоқда. Агар айбловлар ўз исботини топмаса ва етарли далиллар бўлмаса, ҳеч қандай санкция қўлланилмайди.

Эслатиб ўтамиз, Лиссабондаги ўйин «қироллик клуби»нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди, ягона гол муаллифи айнан Винисиус бўлди. Иккинчи бўлимда бразилиялик футболчи ҳакам Франсуа Летексьега шикоят қилганидан сўнг ўйин деярли тўққиз дақиқага тўхтаб қолган эди.

Жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 25 феврал куни «Сантьяго Бернабеу» стадионида бўлиб ўтади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг