locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

УЕФА ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди

Ғолиб УЕФА расмий сайтида ўтказиладиган сўровнома орқали аниқланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
УЕФА ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди
ФОТО: Getty images

УЕФА расмий саҳифаси Европа Чемпионлар лигасининг 5-тур учрашувларидан сўнг, ҳафтанинг энг яхши футболчиси номига даъвогар тўрт нафар ўйинчи номини эълон қилди.

Унга кўра, Витинья (“ПСЖ”), Пьер-Эмерик Обамеянг (“Марсель”), Килиан Мбаппе (“Реал Мадрид”) ва Серу Гирасси (“Боруссия Дортмунд”) ушбу номга даъвогар сифатида қайд этилди.

Витинья “ПСЖ”нинг “Тоттенҳэм”га қарши ўйинда хет-трик муаллифига айланди.

Пьер-Эмерик Обамеянг “Марсель”нинг “Ньюкасл”га қарши 2:1 ҳисобидаги ғалабасида дубль қайд этди.

Килиан Мбаппе “Реал Мадрид”нинг “Олимпиакос” устидан 4:3 ҳисобидаги оғир ғалабасида 4 та гол киритиб, жорий мавсум тўпурарлар пойгасида етакчиликни қўлга олди. Унинг ҳисобида 5-турдан сўнг 9 гол мавжуд..

Серу Гирасси эса “Боруссия Дортмунд”нинг “Вильярреал” устидан 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабасига муносиб ҳисса қўшди ва дубльга эришди.

Эслатиб ўтамиз, ғолиб УЕФА расмий сайтида ўтказиладиган сўровнома орқали аниқланади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг