locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

УЕФА 14 та клубни молиявий қоидаларни бузгани учун жазолади

Ҳисоботга кўра, қоидабузарликлар футбол даромадлари қоидаси, таркиб харажатлари лимити ҳамда молиявий ҳисоботларни юритиш талаблари билан боғлиқ.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

УЕФА Клубларни молиявий назорат қилиш органи (CFCB) 2025/26-йилги мавсум якунлари бўйича молиявий мониторинг натижаларини эълон қилди. Унга кўра, Европанинг 14 та клуби молиявий барқарорлик қоидаларини бузганликда айбдор деб топилди.

Ҳисоботга кўра, қоидабузарликлар футбол даромадлари қоидаси, таркиб харажатлари лимити ҳамда молиявий ҳисоботларни юритиш талаблари билан боғлиқ. УЕФА айрим клубларга жарима солган бўлса, баъзиларига футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича чекловлар ҳам қўллади.

Энг йирик жарималардан бири Италиянинг «Ювентус» клубига тегишли бўлди. Шунингдек, «Ньюкасл», «Астон Вилла», «Челси», «Страсбур», «Ницца», «Фиорентина», «Ноттингем Форест», «Фенербахче», АЕК, «Санта Клара», «Панатинаикос», «Вардар» ва яна бир қатор клублар ҳам УЕФА санкцияларига дуч келди.

УЕФА таъкидлашича, клубларнинг келгусидаги молиявий фаолияти доимий назорат остида бўлади. Белгиланган талаблар яна бузилган тақдирда, қўшимча жарималар, трансфер чекловлари ёки ҳатто УЕФА мусобақаларидан четлатиш каби санкциялар қўлланиши мумкин.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг