locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ҳудудларда футболни тизимли ривожлантириш бўйича ишлар муҳокама қилинди

Муҳокамалар якунида барча йўналишлар бўйича олдинда турган устувор вазифалар белгилаб олинди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ҳудудларда футболни тизимли ривожлантириш бўйича ишлар муҳокама қилинди
Фото: ЎФА

ЎФА раҳбарияти, вилоят футбол ассоциациялари вице-президентлари, футбол академиялари техник директорлари ҳамда соҳа учун масъул мутасаддилар иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда ҳудудларда футболни тизимли ривожлантириш бўйича ишлар муҳокама қилиниб, бир қатор йўналишлар бўйича келгуси вазифалар белгилаб олинди.

Хусусан, учрашувда болалар ва ўсмирлар футболини янада оммавийлаштириш, аёллар футболини янги босқичга олиб чиқиш, ҳудудларда мураббийлик таълими сифатини ошириш, замонавий таълимга эга малакали мутахассисларни тайёрлаш бўйича амалга оширлаётган ишлар таҳлил қилинди.

Терма жамоалар учун иқтидорли футболчиларни саралаш, академиялар фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда селекция жараёнларини кучайтириш масалалари кун тартибидан ўрин олди. Шу билан бирга, рақамлаштириш ва ёш ҳакамларни тайёрлаш бўйича фикр алмашилди.

Муҳокамалар якунида барча йўналишлар бўйича олдинда турган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг