locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ҳудудий футбол академиялари спорт директорлари «Краснодар» футбол клуби академиясида бўлиб қайтди

Якунда икки томон ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Спортивные директора региональных футбольных академий вернулись из академии «Краснодар»
Фото: ЎФА

Аввал хабар берганимиздек, 11–18-май кунлари ҳудудий футбол академиялари спорт директорлари Россиянинг “Краснодар” футбол академиясида бўлиб, академия фаолияти билан яқиндан танишди.

Ҳудудий футбол академиялари спорт директорлари машғулот жараёнлари, селекция тизими, аналитика, жисмоний тайёргарлик, тиббиёт ва психология бўлимлари фаолиятини ўрганди. Шунингдек, академия мутахассислари ва мураббийлари билан тажриба алмашилиб, бир қатор учрашувлар ташкил этилди.

Мутахассисларимиз “Краснодар” академиясининг турли ёш тоифаларидаги машғулотлари ҳамда расмий учрашувларини кузатди. Якунда икки томон ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Мазкур сафар икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда ёш футболчилар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш йўлида муҳим қадам бўлди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг