locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Уайт ёзда «Арсенал»ни тарк этмоқчи

Футболчи 2021 йилда “Брайтон”дан “Арсенал”га кўчиб келган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Уайт ёзда «Арсенал»ни тарк этмоқчи
ФОТО: Getty images

“Арсенал” ҳимоячиси Бен Уайт ёзда “тўпчилар”ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Football Insider хабар берди.

Манбада келтирилишича, футболчи хизматига МЛС ва Саудия Арабистони жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Ҳозирча даъвогар жамоалар номи ошкор қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, Уайт 2021 йилда “Брайтон”дан “Арсенал”га кўчиб келган. Бунинг учун Лондон клуби 60 миллион евро сарфлашган.

Жорий мавсумда ҳимоячи барча мусобақаларда 19 та ўйинда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 1 гол ва 2 ассист мавжуд. Уайтнинг клуб билан амалдаги битими 2028 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг