locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

U-23 Осиё Кубоги саралаши: Ўзбекистон Қирғизистонда иштирок этади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
U-23 Осиё Кубоги саралаши: Ўзбекистон Қирғизистонда иштирок этади
Расм: Gazeta.uz

Бугун, 29 май куни U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси “E” гуруҳидан жой олди. Рақибларимиз — Қирғизистон, Шри Ланка ва Фаластин. Ушбу гуруҳ баҳслари Қирғизистонда ташкил этилади.

Мусобақа регламентига кўра, 11 гуруҳ ғолиби ҳамда энг яхши натижа қайд этган 4 та иккинчи ўрин соҳиблари 2026 йили Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган финал босқичига йўлланма олади.

Қуйида барча гуруҳлар билан танишинг (гуруҳ ўйинларини қабул қиладиган мамлакатлар биринчи ўринда келтирилган):
• А гуруҳи: Иордания, Бутан, Хитой Тайпей, Туркманистон
• B гуруҳи: Мьянма, Афғонистон, Кувайт, Япония
• C гуруҳи: Вьетнам, Бангладеш, Сингапур, Яман
• D гуруҳи: Хитой, Шимолий Мариана ороллари, Тимор Лесте, Австралия
• E гуруҳи: Қирғизистон, Шри Ланка, Фаластин, Ўзбекистон
• F гуруҳи: Таиланд, Мўғулистон, Ливан, Малайзия
• G гуруҳи: Камбоджа, Покистон, Ўмон, Ироқ
• H гуруҳи: Қатар, Бруней, Ҳиндистон, Баҳрайн
• I гуруҳи: БАА, Гуам, Гонконг, Эрон
• J гуруҳи: Индонезия, Макао, Лаос, Корея Республикаси
• K гуруҳи: Тожикистон, Непал, Филиппин, Сурия

Эслатиб ўтамиз, саралаш баҳслари 2025 йил 1–9 сентябр кунлари бўлиб ўтади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг