U21 чемпионати. «Динамо» ёшларининг 5 ўйинлик ғалабали серияси Андижонда бузилди
U21 чемпионати 10-тури доирасида «Динамо» U21 жамоаси Андижонга сафар қилди.
Турнирда 2-ўринда бораётган Рафаэл Баласанян бош мураббийлигидаги Самарқанд жамоаси 3-ўриндаги «Андижон» U21 жамоаси билан баҳсда муносиб қаршилик кўрсатган бўлса-да, аламли тарзда мағлуб бўлди – 1:0.
Биринчи бўлимда «Динамо» футболчиси Абдулаҳад Ҳошимов жарима майдони ичида «Андижон»нинг икки футболчиси томонидан қўполлик билан тўхтатилган бўлса-да, бош ҳакам Достон Мирзараимов бу вазиятда пеналти белгиламади. Иккинчи бўлим бошида эса жамоамизнинг икки яққол ҳужуми офсайд дея тўхтатиб қолинди.
Шу тариқа, «Динамо» U21 20 очко билан 3-ўринга тушди, «Андижон» U21 эса 21 очко билан 2-ўринга кўтарилди.
U21 чемпионати. 10-тур
«Андижон» U21 - «Динамо» U21 – 1:0
Гол: Ҳамидулло Каримов, 77.
«Динамо»: Cарвар Каримов, Ойбек Ҳамроқулов, Акбар Хужойбердиев, Абдулаҳаджон Ҳошимов, Ғолибжон Баҳромов, Ғолибжон Одилов, Машҳур Обидов, Ислом Холдоров, Дилшод Раҳмонов, Эдем Сейтвелиев, Раҳматуллоҳ Иззатуллаев.