locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

U21 чемпионати. «Динамо» U21 жамоаси Тошкентда «Пахтакор» билан камбэк қилди

«Динамо» ёшларига навбатдаги 3 очкони келтирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
U21 чемпионати. «Динамо» U21 жамоаси Тошкентда «Пахтакор» билан камбэк қилди
Фото: Динамо ПФК

U21 чемпионати 8-тури доирасида «Динамо» ёшлар жамоаси Тошкентда «Пахтакор» меҳмони бўлди.

Қизиқарли кечган баҳсда мезбонлар ҳисобни очган бўлса-да, Абдулаҳаджон Ҳошимов 69-дақиқада ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Захирадан майдонга туширилган Хислат Халилов эса 88-дақиқада ғалаба голини уриб, «Динамо» ёшларига навбатдаги 3 очкони келтирди.

Шу тариқа, Рафаэл Баласанян шогирдлари 17 очко билан 2-ўринга кўтарилишди, «Пахтакор» эса 15 очко билан 3-ўринда бормоқда.

U21 чемпионати. 8-тур
«Пахтакор» U21 - «Динамо» U21- 1:2
Голлар: Диёр Эрманов, 54 (1:0), Абдулаҳаджон Ҳошимов, 69 (1:1), Хислат Халилов, 88 (1:2).

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг