U21 чемпионати. «Динамо» ўринбосарлари «Машъал»ни мағлуб этиб, 2-ўринга кўтарилди
U21 чемпионати 11-тури доирасида «Динамо» U21 жамоаси Самарқанддаги «Афросиёб арена» стадионида «Машъал» U21 жамоасини қабул қилди.
Ёмғир остида ўтган баҳсда Рафаэл Баласанян шогирдлари дастлаб гол ўтказиб юборган бўлса-да, 1-бўлимнинг ўзида Абдулаҳад Ҳошимов ва Ойбек Ҳамроқуловнинг голи билан ҳисобда олдинга чиқиб олишди – 2:1.
Муборак клуби ҳисобни 2:2га айлантиргач, мезбонлар 2-бўлимда Хислат Халилов ва Акбар Худойбердиевни майдонга тушириб, ҳужумкорликни оширишди ва ҳисобни 3:2га айлантиришди. Бу гол ёшларимизнинг бу мавсумдаги 20-голи бўлди.
Шу тариқа, «Динамо» ёшлари очколари сонини 23тага етказиб 2-ўринга кўтарилиб олишди. Пешқадам «Бухоро» 25 очкога эга.
U21 чемпионати. 11-тур
«Динамо» U21 - «Машъал» U21 – 3:2
Голлар: Фаррух Тошпўлатов, 10 (0:1), Абдулаҳад Ҳошимов, 25 (1:1), Ойбек Ҳамроқулов, 27 (2:1), Руҳиддин Холматов, 35 (2:2), Акбар Худойбердиев, 47 (3:2).
«Динамо U21»: Сарвар Каримов, Ғолибжон Одилов, Салим Мустафоев, Шуҳрат Маматов, Эдем Сейтвалиев, Раҳматулло Иззатуллоев, Ойбек Ҳамроқулов, Абдулаҳад Ҳошимов, Исломжон Холдоров, Дилшод Раҳмонов, Фозилбек Зокиров,
Захира: Дониёр Бурҳонов, Хислат Халилов, Акбар Худойбердиев, Ғолибжон Баҳромов, Парвиз Фармонов, Машҳурбек Обидов, Умар Раҳимов, Жавоҳир Эргашев, Қувончбек Ҳайдаров.