locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

U21 чемпионати. «Динамо» 2-ўриндаги «Локомотив»ни мағлуб этиб, пешқадамга етиб олди

Самарқанд клубида 14 очко бор.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
U21 чемпионати. «Динамо» 2-ўриндаги «Локомотив»ни мағлуб этиб, пешқадамга етиб олди
Фото: Динамо ПФК

U21 чемпионати 7-тури доирасида «Динамо» ёшлар жамоаси Самарқандда Тошкентнинг «Локомотив» ёшларини қабул қилишди.

Самарқанддаги Кимёгарлар қўрғони «Нурафшон» стадионда ўтган қизиқарли баҳсда Ғолибжон Одилов ва захирадан майдонга тушган Исломжон Холдоровнинг голи кўҳна шаҳарлик ёшларга ғалаба келтирди – 2:1. Асабий ўтган ўйин давомида икки томондан ҳам бир нафардан ўйинчи майдондан четлатилди.

Шу тариқа, Рафаэл Баласанян мураббийлигидаги «Динамо» ёшлари 2-ўриндаги «Локо» устидан муҳим ғалабага эришиб, 14 очко билан пешқадам «Андижон» ёшларига етиб олишди ва ҳозирча тўплар нисбатига кўра 2-ўринга кўтарилиб олишди.

U21 чемпионати. 7-тур
«Динамо» U21 - «Локомотив» - U21 – 2:1
Голлар: Ғолибжон Одилов, 13 (1:0), Шердорбек Абдулбориев, 28 (1:1), Исломжон Холдоров 61 (2:1)
«Динамо»: 71. Сарвар Каримов, 17. Салим Мустафоев, 23. Ойбек Хамроқулов, 24. Акбар Худойбердиев, 29. Абдулаҳаджон Ҳошимов, 36. Ғолибжон Одилов, 53. Фозилбек Зокиров, 63. Фаёзбек Абдуҳамидов, 64. Қувончбек Ҳайдаров, 79. Эдем Сейтвелиев, 90. Раҳматиллоҳ Иззатуллаев.
Захирадагилар: 43. Дониёр Бурхонов, 32. Ғолибжон Баҳромов, 35. Парвиз Фармонов, 39. Машҳурбек Обидов, 41. Исломжон Холдоров, 45. Умар Раҳимов, 47. Жавоҳир Эргашев, 52. Дилшод Раҳмонов, 99. Улуғбек Ҳошимов.
«Локомотив»: 16. Данил Бакланов, 19. Шерзодбек Абдулбориев, 21. Иля Еличич, 30. Жаъфар Баҳодиров, 31. Али Риҳсибоев, 32. Жаҳонгир Ҳошимбоев, 39. Аслиддин Обиджонов, 40. Иззатилла Юсупов, 41. Бобур Абдужабборов, 42. Илҳом Жўраев, 90. Николаос Акопов.
Захирадагилар: 47. Абдулборий Зоиджонов, 34. Муҳаммаджон Абдурашидов, 36. Жасурбек Жумабоев, 37. Шуҳрат Абдуҳалилов, 43. Самиржон Раббимов, 44. Муҳаммад Хабибуллаев, 48. Исмоилбек Усмонхўжаев, 75. Муҳаммадшоҳ Ахмедов, 89. Артур Мхитарян.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг