locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

U19. Испания — Европа чемпиони

Уэльс мамлакати мезбонлик қилган финалда испанияликлар Германияни енгиб, қитъа чемпионилигини қўлга киритди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
U19. Испания — Европа чемпиони
photo: gettyimages

Европада 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида қитъа чемпионати якунга етди. Финалда Испания футболчилари Германияга қарши беллашди. Баҳс 2:0 ҳисобида испанияликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Ўйинда дастлабки гол 44-дақиқада ҳужумчи Уго Лопес томонидан киритилди. Иккинчи бўлим бошида Марио Ривас рақиб дарвозасини яна бир бор ишғол қилиб, жамоасининг ғалабасини мустаҳкамлади.

Маълумот учун, Испания яримфиналда Хорватияни 3:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Германия финалга чиқиш йўлида Украинани 2:1 ҳисобида таслим этган эди.

Эътиборлиси, аввалроқ Испания қизлар ўртасидаги 19 ёшгача бўлган Европа чемпионатида ҳам бош совринни қўлга киритган эди. Финалда испаниялик қизлар Германияни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионликни нишонлаган.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг