U19 Чемпионати. Плей-офф баҳслари 11-17 ноябрь саналарида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади
17 ноябрда ўтказиладиган финал беллашуви Жар стадионининг асосий майдонида ўтказилади.
Фото: UzPFL
Ўзбекистон У19 Чемпионатида мавсумнинг биринчи қисми якунланди. Унга кўра, ўз минтақасида кучли тўртликдан ўрин олишга эришган 8 та клуб мусобақанинг плей-офф босқичига йўлланма олди.
Суперлига ва Пролига регламентининг 6.7-бандида U19 чемпионатининг минтақавий босқичи якунига кўра, жамоалар эгаллаган ўрнидан келиб чиқиб қайси рақибларга дуч келиши хусусида сўз боради. Мазкур бандга биноан жамоаларнинг плей-офф тўридаги жойлашувлари белгилаб чиқилди.
11 ноябрь санасидан старт оладиган мамлакатимиз футболи истиқболларининг кураш майдони сифатида Жар стадионининг захира майдони танлаб олинди. 17 ноябрда ўтказиладиган финал беллашуви Жар стадионининг асосий майдонида ўтказилади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист