locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

У-17 терма жамоамиз Таиландга қарши оқ либосда ўйнайди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
У-17 терма жамоамиз Таиландга қарши оқ либосда ўйнайди
ФОТО: UzbekistanFA

Эртага, Ўзбекистон У-17 терма жамоаси Осиё кубоги гуруҳ босқичининг илк учрашувида Таиландга қарши баҳс олиб боради. Бугун мусобақа олдидан жамоалар расмийлари иштирокида учрашув ўтказилди.

Унда ОФК томонидан иштирокчиларга мусобақага доир бир қатор йўналишларда, хусусан, регламент, ҳакамлик, тиббиёт, медиа ва маркетинг бўйича тушунтириш ва эслатмалар бериб ўтилди.

Ўзбекистон У-17 терма жамоаси эртанги баҳсда тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз эса қора либосда ҳаракатланиши маълум бўлди.

Эслатиб ўтамиз, учрашув 3-апрел куни Тошкент вақти билан соат 20:00 да Тоиф шаҳридаги “Оказ” стадионида старт олади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг