locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

У-17 Осиё Кубоги. Ўзбекистон Таиландни “янчиб ташлади”

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
У-17 Осиё Кубоги. Ўзбекистон Таиландни “янчиб ташлади”
ФОТО: UzbekistanFA

17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган баҳсда Ўзбекистон терма жамоаси Таиландга қарши баҳс олиб борди.

Дастлаб, ҳисоб 2-дақиқада Садриддин Ҳасанов томонидан очилди. Орадан 10 дақиқа ўтгач Нурбек Сарсенбаев жамоамизнинг иккинчи голига муаллифлик қилди.

Шундан сўнг, Таиланд ўзини қўлга олиб, ҳужумлар сонини оширди ва бу 40-дақиқага келиб ўз самарасини берди. Рақиб футболчиси Силвиа Мексес гол уриб, ҳисобни қисқартирди.

Иккинчи бўлимда Ўзбекистон яна устунликни ўз қўлига ола бошлади. 80-дақиқада Асилбек Алиев ҳисобни яна иккитага ошириб қўйди. Орадан 5 дақиқа ўтгач Абубакр Шукуруллаев ўйинга мантиқий нуқта қўйди.

Шу тариқа, Ўзбекистон У-17 терма жамоаси Таиландни йирик 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, 3 очкони қўлга киритди.

У-17 Осиё Кубоги | 1-тур

Ўзбекистон У-17 4:1 Таиланд У-17

Голлар: Садриддин Ҳасанов 2' (1:0), Нурбек Сарсенбаев 12' (2:0), Силвиа Мексес 40' (2:1), Асилбек Алиев 80' (3:1), Абубакр Шукуруллаев 85' (4:1).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг