U-17 Осиё Кубоги. Ўзбекистон Хитойга қарши оқ либосда ўйнайди
ФОТО: UzbekistanFA
Эртага, 6-апрел куни Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Осиё Кубоги гуруҳ босқичининг 2-тури доирасида Хитойга қарши баҳс олиб боради.
ЎФА матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ўйинда футболчиларимиз тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз эса қора либосда ҳаракат қилади.
Эслатиб ўтамиз, учрашув 6-апрел куни Тошкент вақти билан соат 20:00 да Тоиф шаҳрида жойлашган “Оказ” стадионида старт олади.
Маълумот ўрнида, агар вакилларимиз ушбу баҳсда ғалаба қозонадиган бўлса, Қатарда бўлиб ўтадиган кичик Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.
Насрулло Каримов
Журналист