U-17. Бугун жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳал қилишимиз мумкин


Хабарингиз борз Ислом Исмоилов бошчилигидаги U-17 терма жамоамиз Саудия Арабистонида бўлиб ўтаётган Осиё кубоги баҳсларида иштирок этяпти.
Терма жамоамиз биринчи турда Тайландлик рақибларини йирик 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Бугун вакилларимиз гуруҳдаги навбатдаги учрашувда Хитой терма жамоасига қарши майдонга тушишади.
Чин юрти футболчилари дастлабки турда мезбонлар Саудия Арабистони терма жамоасига 2:1 ҳисобида ютқазиб қўйишди. Хитойликларни кейинги икки баҳсдаги ғалаба гуруҳдан чиқиш имконини бериши мумкин.
Ўзбекистон терма жамоамиз бугун ғалабага эриша олса, нафақат Осиё чемпионати гуруҳидан чиқиш масаласини, қолаверса Қатар давлатида ўтказиладиган Жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳам муддатидан аввал ҳал қилишади.

Эслтаиб ўтамиз, жамоамизнинг Хитойга қарши ўйини бугун Тошкент вақти билан соат 20:00да Тоиф шаҳридаги “Оказ” стадионида старт олади.

Бошқа спорт турлари
Кеча да 13:30

Футбол
Кеча да 13:19

Футбол
Кеча да 13:12