У ўзига хос услубдаги мураббий эди
Журналист ва таҳлилий мақолалар устаси Қаҳрамон Асланов “Шпорлар” бош мураббийи Анже Постекоғлини истефога чиқишига муносабат билдирди:
"Европа Лигасини ютганига қарамасдан Анже Постекоғли “Тоттенхэм”дан истефога чиқарилди, демоқда Фабрицио Романо.
Парадоксал ҳолат, "Тоттенхэм"га сўнгги 17 йилдаги илк совринини ютқазиб бергани ҳам таъсир қилмади. АПЛ мавсуми, 17-ўриннинг тоши оғир босди.
Бир томондан бу тўғри бўлиши ҳам мумкин, масалан, Англия кубогидаги ғалаба қонида Эрик тен Ҳаг “МЮ”да қолгани, давоми нима бўлганини эслатиш шарт эмас.
Нима бўлгандайам, ўзига хос услубига эга бўлган мураббий эди ва “Тоттенхэм” томоша қилиш учун қизиқ бўлган ҳужумкор жамоага айланганди. Анже билан шу таркиб ҳам катта потенциалга эга экани сезилган. Кейинги мураббий қайси йўлдан боради, трансферлар қандай бўлади, айтиш қийин",-дейди Асланов