locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«У етакчи, барчанинг ҳурматига сазовор». Кошта – ЖЧдаги Роналду ҳақида

Португалиялик собиқ футболчи Криштиану ҳақида илиқ фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«У етакчи, барчанинг ҳурматига сазовор». Кошта – ЖЧдаги Роналду ҳақида
ФОТО: Getty images

Португалия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Рикарду Коштанинг айтишича, танқидларга қарамай, ҳужумчи Криштиану Роналду жамоа кийиниш хонасида умумий ҳурматга эга.

Икки кун олдин Португалия жамоаси ЖЧ-2026 1-турида Конго ДР билан дуранг ўйнади (1:1). 41 ёшли ҳужумчи самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади ва ўйиндан сўнг танқидга учради.

«Ҳамма Криштиануга қулоқ солади. У ўз жамоадошларини руҳлантирадиган етакчи ва миллий терма жамоага улкан ёрдам беришда давом этмоқда.

Жамоадан ташқарида у ҳақда кўп гапиришади, лекин ичкарида у умумий ҳурматга эга», – дея Коштанинг сўзларини келтиради Marca.

К гуруҳининг 2-турида Португалия миллий терма жамоаси Ўзбекистон билан (23 июнь), 3-турда эса Колумбия билан (28 июнь) ўйнайди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг