«У дунёдаги энг мукаммал ярим ҳимоячилардан бири». Кроос Беллингем тарафини олди
Мадриднинг «Реал» клуби собиқ футболчиси, германиялик Тони Кроос жорий мавсумда ОАВ ва мухлислар томонидан кескин танқидларга учраётган Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемни қўллаб-қувватлади.
«Унинг Мадриддаги биринчи йили ақлбовар қилмас бўлди. Бу мени жуда ҳайратлантирди. У дунёдаги энг мукаммал ярим ҳимоячилардан бири. Мен унда жуда кам учрайдиган ва ноёб фазилатларни кўраман. Унинг қобилиятлари ва майдондаги ҳаракатлари ҳақиқатан ҳам ўзига хос», — дея Крооснинг сўзларини келтиради Goal.com.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ2-2026 доирасида Англия терма жамоасининг Хорватияга қарши ўйинида (4:2) Жуд Беллингем 47-дақиқада инглиз жамоасини олдинга олиб чиққан эди.
ЖЧ гуруҳ босқичининг 2-турида Англия терма жамоаси Гана (23 июнь) билан, 3-турда эса Панама (28 июнь) билан учрашади.