locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«У бундай даражадаги ўйинчи эмас» — ЦСКА афсонаси Файзуллаевнинг кетишига хурсанд

Пономарёвга кўра, ўзбекистонлик футболчи амбицияли жамоа даражасига жавоб бермайди
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«У бундай даражадаги ўйинчи эмас» — ЦСКА афсонаси Файзуллаевнинг кетишига хурсанд
Расм: gettyimages.com

Москва ЦСКА жамоасининг собиқ ҳимоячиси Владимир Пономарёв Аббосбек Файзуллаевнинг Туркиянинг “Истанбул Башакшехир” клубига ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. У ўз фикрларини журналистлар билан бўлишди.

Пономарёвнинг фикрича, бундай трансфер ЦСКА учун жиддий йўқотиш бўлмайди. Агар жамоа чемпионлик учун курашишни мақсад қилган бўлса, Файзуллаев бу даражадаги вазифаларни ҳал қиладиган футболчи эмаслигини таъкидлади.

— Ҳа, ўтсин, — деди Пономарёв нашр мухбирига. — Агар ЦСКА олтин медаллар учун курашмоқчи бўлса, у бундай даражадаги ўйинчи эмас. У топ-жамоа учун мос келмайди.

Футбол ветеранининг таъкидлашича, Файзуллаев майдонда фаол ҳаракат қилган бўлса-да, бу уни жамоадаги ҳал қилувчи шахсга айлантириш учун етарли эмас:

— Ҳа, бироз ҳаракат қилди, лекин бошқа оламшумул нарса йўқ.

Пономарёв Файзуллаевни Россиянинг ёш истеъдоди Сергей Пиняев билан таққослар экан, Пиняев ундан кўра қизиқарли ва истиқболли футболчи эканини қайд этди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг