«У барчасидан устун келди» — Роналдо
Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Роналдо Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Мессининг жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурарга айлангани муносабати билан ўз муносабатини билдирди.
«Футбол худолари учун бу ютуқ ўзи сўзлаб турибди — у барчасидан устун келди. Агар кимдир жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурар бўлишга муносиб бўлса, у айнан Мессидир. У 38 ёшда, Худойим! Мен 38 ёшимда фаолиятимни якунлаганимга тўрт йил бўлган ва вазним 120 килограммни ташкил қилаётган эди», — дея Роналдонинг сўзларини келтирмоқда L’Equipe.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг иккинчи турида Аргентина Австрия устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу баҳсда дубл қайд этган аргентиналик футболчи мундиаллардаги голлари сонини 18 тага етказиб, турнир тарихидаги ягона рекордчига айланди.