locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум

Қуръа ташлаш маросими Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум
ФОТО: Getty images

Осиё футбол конфедерацияси 2026-йилнинг 7–25-январ кунлари Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўйича маълумот тақдим этди. Унга кўра мазкур тадбир 2025 йилнинг 2 октябр куни Тошкент вақти билан соат 12:00 да Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтади.

Қуръада жамоалар 4 та саватчага ажратилган бўлиб, Ўзбекистон У-23 терма жамоаси 1-саватчадан ўрин олган:

1-саватча
Саудия Арабистони (мусобақа мезбони)
Ўзбекистон
Япония
Ироқ

2-саватча
Корея Республикаси
Ветнам
Австралия
Қатар

3-саватча
Таиланд
Иордания
БАА
Эрон

4-саватча
Хитой
Сурия
Қирғиз Республикаси
Ливан

Маълумот ўрнида, ОФК жамоаларни саватчаларга ажратишда сўнгги учта Осиё кубогида (Таиланд-2020, Ўзбекистон-2022 ва Қатар-2024) эришилган натижаларни ҳисобга олган.

Мазкур мусобақа гуруҳ босқичи, чорак финал, ярим финал, 3-ўрин учун ва финал учрашувларидан иборат бўлади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг