locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

U-23 Осиё кубогига мезбонлик қиладиган шаҳарлар рўйхати эълон қилинди

Мусобақада Ўзбекистон ёшлар терма жамоа ҳам қатнашади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
U-23 Осиё кубогига мезбонлик қиладиган шаҳарлар рўйхати эълон қилинди
ФОТО: Getty images

ОФК 2026 йилда Саудия Арабистони майдонларида ўтказиладиган U-23 Осиё кубоги мезбон шаҳарларини маълум қилди.

Унга кўра, турнир учун Ар-Риёд ва Жидда шаҳарларидаги 4 та стадион ("Prince Faysal Bin Fahd Stadium", "Al-Shabab", "King Abdullah Sports City Hall", "Prine Abdullah Al Faisal Sports City") танлаб олинган.

Эслатиб ўтамиз, қитъа биринчилиги 2026 йилнинг 7–25 январь кунлари бўлиб ўтади ва унда Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Турнирга қуръа ташлаш маросими 3 октябр куни Тошкент вақти билан соат 12:00 да Куала-Лумпур шаҳрида ўтказилиши белгиланган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг