U-23 Осиё Кубоги: Ўзбекистон пеналтиларда Хитойга мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди
Равшан Ҳайдаров жамоаси турнирдаги иштирокини якунлади.
ФОТО: Getty images
23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогида чоракфинал босқичи доирасида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Хитойга қарши майдонга тушди. Равшан Ҳайдаров шогирдлари яримфинал йўлланмаси учун кураш олиб борди.
Учрашувнинг асосий 90 дақиқаси ҳам, қўшимча бўлимлар ҳам голсиз дуранг билан якунланди — 0:0.
Ғолиб пеналтилар сериясида аниқланди. Унда Хитой ёшлар жамоаси аниқроқ ҳаракат қилиб, 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва мусобақанинг яримфиналига йўл олди. Ўзбекистон эса турнир билан хайрлашди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист