U-23 Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон Шри-Ланка дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Фото: ЎФА
Қирғиз Республикасида U23 Осиё Кубогига саралаш баҳслари бошланди.
Ўзбекистон илк турда Шри-Ланкага қарши майдонга тушди ва йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Голлар Рустам Турдимуродов дублга эришган бўлса, Умарали Раҳмоналиев ва Сардор Баҳромов томонидан киритилди.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 6 сентябрь куни гуруҳдаги 2-тур учрашувини Қирғизистонга қарши ўтказади.
Осиё кубоги саралаш ўйинлари. 1-тур
Ўзбекистон U-23 – Шри Ланка U-23 - 4:0
Голлар: Умарали Раҳмоналиев 38. Рустам Турдимуродов 40, 53, Сардор Баҳромов 70.
Розикжон Султонмуродов
Журналист