U-20 Осиё кубоги йўлланмаси — бизнинг қўлда
Ўзбекистон қизлар терма жамоаси Иордания билан дуранг ўйнади ва финал босқичига чиқди
Расм: UFA
U-20 Осиё кубоги саралашидаги охирги баҳсда Ўзбекистон қизлар терма жамоаси Иорданияга қарши майдонга тушиб, 3:3 ҳисобида дуранг қайд этди ва қитъа биринчилигига йўлланма олди.
Биринчи таймда тенг кураш:
44-дақиқада Зурикат Ясмин мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ биринчи бўлимга қўшилган вақтда Дилдора Бахтиёрова гол уриб, ҳисобни тенглаштирди - 1:1.
Танаффусдан кейин голларга жавоб:
61-дақиқада Дали Альхаваджи йирик зарбаси билан Иорданияни яна олдинга олиб чиқди - 1:2. 76-дақиқада Асалхон Аминжонова ҳисобни 2:2 қилди. Ортидан, 84-дақиқада Малика Эгамбердиева гол урди ва бизни олдинга олиб чиқди - 3:2.
Бакрадзе Иман
Редактор