locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

U-20 аёллар Осиё кубоги. Ўзбекистон мусобақани мағлубият билан бошлади

Иккинчи тур баҳси 5-апрел санасига белгиланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
U-20 аёллар Осиё кубоги. Ўзбекистон мусобақани мағлубият билан бошлади
Фото: Аёллар футболи

1 апрел куни Таиланд мамлакати мезбонлик қилаётган футбол бўйича 20 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Осиё кубоги старт олди.

Ўзбекистон U-20 аёллар терма жамоаси ушбу мусобақадаги иштирокини бошлади.

Илк турда жанубий кореялик қизларга қарши майдонга тушиб, якунда 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

“B” гуруҳида иштирок этаётган ўзбекистонлик қизлар турнирдги иккинчи учрашувини 5 апрел куни Шимолий Корея U-20 аёллар терма жамоасига қарши ўтказади. 8 апрел куни бўлиб ўтадиган учинчи тур баҳсида эса улар Иордания U-20 аёллар терма жамоаси билан баҳс олиб боради.

Маълумот ўрнида, мусобақа ярим финалига етиб борган жамоалар жорий йил сентябр ойида Польша мезбонлик қиладиган U-20 аёллар Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг