U-17 ЖЧ. Финалчилар маълум бўлди
Европача финал бўлади.
ФОТО: Getty images
Қатар майдонларида 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида жаҳон чемпионатида ярим финал беллашувлари ўтказилди.
Дастлаб Австрия ўсмирлар жамоаси Италияга қарши ўйнаб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Айнан италияликлар чорак финалда Ўзбекистонни турнирдан чиқариб юборганди.
Иккинчи ярим финал беллашувида Бразилия ва Португалия ўзаро тўқнаш келишди. Пенальтилар сериясига қадар давом этган қарама-қаршиликда европаликлар ғалаба қозонди, - 6:5.
Маълумот учун, финал ўйини 27 ноябрь кунига белгиланган. 3-ўрин беллашувда Бразилия ва Италия ўзаро тўқнаш келади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист