U-17 терма жамоаси Москвада янги тактикани синаб кўради
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мавсумдаги танаффусдан унумли фойдаланишни режалаштирмоқда. Жамоа мураббийи Ислом Исмоиловнинг сўзларига кўра, йиғиннинг биринчи босқичи Тошкентда ўтказилади. У ерда футболчиларнинг умумий жисмоний ҳолати ва жамоавий ўйин устида иш олиб борилади.
18 июлда терма жамоа Москвага йўл олади. Россия пойтахтида бир қатор маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказиш режалаштирилган. Исмоилов таъкидлашича, Москвадаги об-ҳаво шароити бу каби йиғинлар учун айни муддао.
«Ҳозир Москвада ёзги таътил туфайли кўплаб клублар дам оляпти. Биз бундан фойдаланиб, муҳим йиғин ташкил этдик», — деди мураббий.
Йиғиннинг асосий мақсади — ёш футболчиларнинг жисмоний ва психологик ҳолатини барқарор сақлаш, уларни келгуси расмий учрашувларга тайёрлашдир.