locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

U-16 терма жамоамиз Хитойдаги халқаро ўртоқлик турнирида илк мағлубиятни қабул қилди

Япония Ўзбекистонни мағлуб этди
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
U-16 терма жамоамиз Хитойдаги халқаро ўртоқлик турнирида илк мағлубиятни қабул қилди
Расм: UFA

Бугун, 8 июл куни Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойдаги халқаро ўртоқлик турнири доирасида Японияга қарши майдонга тушди. Шэнянд шаҳридаги “Shenyang Urban” стадионида бўлиб ўтган беллашув 3:1 ҳисобида япониялик ёшлар ғалабаси билан якунланди.

Учрашув жуда жадал бошланди ва 23-дақиқада Амирхон Эркинов ўзбекистонликларни олдинга олиб чиқди. Бироқ 38-дақиқада Такаки Ато ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлим 1:1 ҳисобида якунланди.

Иккинчи таймда мураббийлар бир қатор ўзгаришлар амалга оширишди. 48-дақиқада Оғасава Ҳиро Японияни олдинга олиб чиқди. 75-дақиқада эса Такаки Ато пенальтидан иккинчи голини киритди ва учрашувнинг якуний ҳисобини ўрнатди — 3:1.

Ўйин давомида мураббийлар терма жамоа таркибини синчковлик билан синаб кўришди, жами 6 та алмашув амалга оширилди.

Голлар:
23’ — Амирхон Эркинов (Ўзбекистон)
38’ — Такаки Ато (Япония)
48’ — Оғасава Ҳиро (Япония)
75’ — Такаки Ато (Япония, пеналти)


Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг