Тьяго Силва «Порту»га ўтишга яқин – манба
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг нархи 600 минг еврони ташкил этади.
ФОТО: Getty images
Бразилиялик ҳимоячи Тьяго Силва Европа футболига қайтиши мумкин.
Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, футболчи "Порту" клуби билан 2026 йил июнигача амал қиладиган шартнома борасида фаол музокаралар олиб бормоқда. Шартномада 2027 йилгача узайтириш имконияти ҳам кўзда тутилган.
Аввалроқ Силва Бразилиянинг "Флуминенсе" клубини эркин агент сифатида тарк этган эди. "Флуминенсе" сафида ҳимоячи 212 та ўйинда иштирок этган, 19 та гол урган ва жамоа сардори бўлган. Клубдаги фаолияти давомида у 2007 йил Бразилия Кубоги соҳибига айланган.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг нархи 600 минг еврони ташкил этади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист