Тьяго Силва Европага қайтмоқчи
Силва 2024 йилдан буён “Флуминенсе” сафида тўп суриб келмоқда.
ФОТО: Getty images
“Флуминенсе” жамоаси ҳимоячиси, 41 ёшли бразилиялик футболчи Тьяго Силва Европага қайтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Футболчи Европа клубларидан бирига эркин агент сифатида ўтиши мумкин. Тьяго Силва оиласига яқинроқ бўлишни хоҳламоқда.
Силва 2024 йилдан буён “Флуминенсе” сафида тўп суриб келмоқда. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2026 йилга қадар амал қилади.
Бразилиялик футболчи илгари “Челси”, “ПСЖ”, “Милан”, “Порту” ва бошқа қатор жамоаларда ҳам фаолият юритган.
Жорий мавсумда Тьяго Силва барча мусобақаларда жами 46 та ўйинда иштирок этди. Ушбу учрашувларда у 4 та гол уриб, 1 та голли узатма муаллифи бўлди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист