locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тьяго — АПЛда январ ойининг энг яхши футболчиси

Бразилиялик футболчи ўтган ойда 5 та гол урди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тьяго — АПЛда январ ойининг энг яхши футболчиси
Фото: АПЛ

“Брентфорд” ҳужумчиси Игорь Тьяго Англия Премьер-лигасида январ ойи якунларига кўра энг яхши футболчи деб топилди.

Ўтган ойда Тьяго Англия чемпионати доирасида «Брентфорд»нинг бешта ўйинида майдонга тушди. Ушбу учрашувларда бразилиялик футболчи ўз ҳисобига бешта гол ёзиб қўйди.

Тьяго 17 та гол билан ҳозирда Премьер-лига мавсуми тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Пешқадам эса, албатта, ҳисобида 22 та гол бўлган Эрлинг Холанд.

Маълумот учун, «Брентфорд» айни дамда Премьер-лига турнир жадвалида еттинчи ўринда бормоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг