Туркияда майдон сифати бўйича тажриба ўрганилди
Футболчилар учун янада қулай ва хавфсиз шароит яратиш йўлида муҳим қадам бўлади.
Фото: Андижон ПФК
“Андижон” жамоаси раҳбарияти ва бош мураббийи Туркиянинг замонавий стадионлари ҳамда машғулот майдонларини яқиндан ўрганиб чиқди. Сафардан кўзланган мақсад — ўқув-машғулот йиғини билан бир қаторда, клубимиздаги асосий ва машғулот майдонларини янада яхшилаш, Туркияда майдонлар қандай тарзда парвариш қилинади, сақланади ва эксплуатация қилинади деган илғор тажрибани ўрганишдан иборат бўлди.
Раҳбарият майдон қопламаси, дренаж тизимлари, суғориш усуллари ва хизмат кўрсатиш жараёнларига алоҳида эътибор қаратди.
Ушбу тажриба келгусида клуб инфратузилмасини ривожлантириш, футболчилар учун янада қулай ва хавфсиз шароит яратиш йўлида муҳим қадам бўлади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист