Туркияда 26 нафар шахс тотализаторга аралашгани учун ҳибсга олинди
Улардан 14 таси футболчи эканлиги айтилмоқда.
ФОТО: Getty Images
Истанбул полицияси футбол ўйинларига гаровлар билан боғлиқ иш доирасида 26 кишини қўлга олди, дея хабар беради TRT Haber.
Аввалроқ турк прокуратураси ноқонуний гаровлар бўйича тергов доирасида 29 кишига, жумладан 14 нафар футболчига, шунингдек «Галатасарой» собиқ бош директори Эрден Тимур, полиция ходими, «Эйюспор» вице-президенти Фатих Кулаксиз ва Туркия футбол федерациясининг халқаро алоқалар ҳамда терма жамоалар бўйича директори Бугра Жема Имамоғлуларга ҳибс эълон қилган эди.
Ўтган ой Туркия футбол федерацияси президенти Ибрагим Хаджиосманоғлу маълум қилганидек, ноқонуний гаровлар иши натижасида 50 миллиард доллардан ортиқ маблағ мамлакатдан чиқариб юборилган.
Насрулло Каримов
Журналист