locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Туркияда 17 нафар футбол клуби раҳбари ўз жамоалари ўйинларига пул тиққани учун қўлга олинди

Тергов маълумотларига кўра, профессионал футбол клубларида раҳбарлик лавозимларида ишлаган 19 нафар шахс ўз жамоалари иштирокидаги баҳсларга гаров тиққан.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Туркияда профессионал футбол клубларида фаолият юритган 17 нафар раҳбар ўз жамоалари иштирокидаги учрашувларга пул тиқишда гумон қилиниб қўлга олинди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар берди.

Тергов маълумотларига кўра, профессионал футбол клубларида раҳбарлик лавозимларида ишлаган 19 нафар шахс ўз жамоалари иштирокидаги баҳсларга гаров тиққан. Улардан 17 нафари қўлга олинган бўлса, яна икки нафар гумондор Туркия ҳудудидан ташқарида экани маълум қилинган.

Қайд этилишича, функциянерлар гаровларни расмий букмекерлик платформалари орқали амалга оширган. Гумондорлар орасида "Бешиктош", "Галатасарой", "Адана Демирспор" ва бошқа клублар вакиллари бор. Айрим ҳолатларда улар ҳатто ўз жамоаларининг мағлубиятига ҳам пул тиққан. Шунингдек, футболчиларнинг индивидуал статистик кўрсаткичларига гаров тиқиш ҳолатлари ҳам аниқланган.

Ҳозирда ушбу иш юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. Туркия Адлия вазирлиги ноқонуний тикишлар, спортдаги коррупция ва келишилган ўйинларга қарши кураш қатъий давом эттирилишини маълум қилган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг