locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Туркия Жаҳон чемпионатлари тарихидаги XXI аср антирекордини ўрнатди

Туркияликлар Австралияга 2:0 ҳисоби билан мағлуб бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Туркия миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатлари тарихида 1974-йилдан буён ўйин давомида рақиб дарвозасига 30 ва ундан кўп зарба йўллаб, якунда мағлубиятга учраган илк жамоага айланди. ЖЧ-1974 мусобақасида Уругвай Швецияга 0:3 ҳисоби билан имкониятни бой берган эди.

2026-йилги жаҳон биринчилиги гуруҳ босқичининг 1-турида турклар Австралия терма жамоасига 0:2 ҳисоби билан ютқазиб қўйишди. Бу ҳақда Opta таҳлилий портали хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Туркия терма жамоаси, шунингдек, ЖЧ-2006 чорак финалидаги Англия — Португалия (0:0, пенальтилар серияси — 1:3) учрашувидан кейин бундай кўрсаткич қайд этиб, рақиб дарвозасини ишғол эта олмаган биринчи жамоа бўлди.

Гуруҳ босқичининг 2-турида Туркия терма жамоаси Парагвайга қарши (20-июн) майдонга тушса, 3-турда АҚШ билан (26-июн) куч синашади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг