locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Туркия Суперлигаси. «Башакшеҳир» ғалаба қозонди, Шомуродов дубл қайд этди

Элдор 81 дақиқа давомида майдонда ҳаракат қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Туркия Суперлигаси. «Башакшеҳир» ғалаба қозонди, Шомуродов дубл қайд этди
ФОТО: Getty images

Туркия суперлигасининг 29-туридан ўрин олган “Башакшеҳир” ҳамда “Генчлербирлиги” жамоалари ўртасидаги баҳс якунига етди. Истанбулдаги “Фотиҳ Терим” стадионида кечган учрашувда мезбонлар йирик ҳисобда ғалаба қозонди — 3:0.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов учрашувни асосий таркибда бошлади ва ўйин қаҳрамонига айланди. Элдор 9-дақиқадаёқ ҳисобни очган бўлса, 40-дақиқада ўзининг иккинчи голини уриб, орадаги фарқни оширди.

Шомуродов 81 дақиқа давомида майдонда ҳаракат қилди. Ушбу ғалабадан сўнг “Башакшеҳир” очколарини 47 тага етказиб олди. Жамоа турнир жадвалининг юқори қисмидаги ўрнини мустаҳкамлашда давом этмоқда.

Туркия суперлигаси, 29-тур
“Башакшеҳир” — “Генчлербирлиги” 3:0
Голлар: 1:0 – Шомуродов (9), 2:0 – Шомуродов (40), 3:0 – Йилдирим (42).

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг