locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Туркия рақиб дарвозаси томон 62 марта зарба бериб, бирорта ҳам гол ура олмади

Бу ҳақда Opta хабар берди.
Туркия рақиб дарвозаси томон 62 марта зарба бериб, бирорта ҳам гол ура олмади
ФОТО: Getty images

Туркия терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатида анти-рекорд қайд этди. Бу ҳақда Opta хабар берди.

Маълум қилинишича, турк футболчилари гуруҳ босқичидаги дастлабки икки учрашувда рақиб дарвозаси томон жами 62 марта зарба йўллаган бўлса-да, бирорта гол ура олмаган. Opta 1966 йилдан буён юритиб келаётган статистикага кўра, бу Жаҳон чемпионати тарихидаги икки ўйинлик давр учун энг ёмон натижа ҳисобланади.

Туркия терма жамоаси биринчи турда Австралияга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, иккинчи учрашувда Парагвайга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган. Шу тариқа жамоа гуруҳ босқичи якунланмасидан туриб плей-офф йўлланмаси учун курашдан чиқиб кетган.

2026 йилги Жаҳон чемпионати АҚШ, Мексика ва Канада мезбонлигида ўтказилмоқда. Мусобақа 11 июнда бошланган бўлиб, 19 июлга қадар давом этади. Амалдаги жаҳон чемпиони — Аргентина терма жамоаси.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг