Туркия клуби Файзуллаев трансфери ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди
“Истанбул Башакшеҳир” матбуот хизмати: ҳозирча Файзуллаев бўйича музокара ёки расмий таклиф мавжуд эмас
Расм: gettyimages.com
Аввалроқ туркиялик “Истанбул Башакшеҳир” клуби ўзбекистонлик яримҳимоячи Аббосбек Файзуллаевга қизиқиш билдиргани ва Москванинг “ЦСКА” жамоаси билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Бироқ клуб матбуот котиби ушбу маълумотни рад этди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирча футболчи бўйича расмий таклиф бўлмаган ва жамоа уни харид қилишни режалаштирмаяпти.
“Биз жамоа скаутлари билан боғландик. Улар бу борада ҳали ҳеч қандай маълумот йўқлигини айтишди”, — дейилади клуб баёнотида.
Бакрадзе Иман
Редактор