locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Туркия чемпионати. Шомуродов гол урган, Файзуллаев ассист қайд этган баҳсда «Башакшеҳир» сафарда ғалаба қозонди

Элдорнинг голлари сони 15 тага етди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Туркия чемпионати. Шомуродов гол урган, Файзуллаев ассист қайд этган баҳсда «Башакшеҳир» сафарда ғалаба қозонди
ФОТО: Getty images

Туркия Суперлигасининг 21-тури доирасида “Эюпспор” ва “Башакшеҳир” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди. Унда 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Дастлаб Аббосбек Файзуллаев томонидан амалга оширилган аниқ узатмадан сўнг германиялик ҳужумчи Давие Сельке бош билан дарвозани ишғол қилиб, “Башакшеҳир”ни олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлим бошида меҳмонлар устунлигини мустаҳкамлади. 53-дақиқада ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов гол уриб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

Шу тариқа, “Башакшеҳир” Туркия чемпионатининг 21-турида муҳим уч очкони қўлга киритди. Жамоа ушбу ғалабадан сўнг 33 очко жамғариб, турнир жадвалининг 6-поғонасига кўтарилди. Мағлуб бўлган “Эюпспор” эса 18 очко билан аутсайдерлар сафида қолмоқда.

Туркия Суперлигаси. 21-тур

“Эюпспор” — “Башакшеҳир” 1:2
Голлар: 0:1 — Сельке (14), 0:2 — Шомуродов (53), 1:2 — Бозок (90+3)

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг