Турдимуродов, Муркаев ва Пойонов Сурхон жамоасини тарк этишди
Рустам Турдимуродов Сурхон сафида 15 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди.
photo: Surxon fk
Ижара шартномаси якунлангани сабабли Рустам Турдимуродов, Максим Муркаев ва Сунатилла Пойонов Сурхонни тарк этмоқдалар.
"Рустам Турдимуродов Сурхон сафида 15 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди. Максим Муркаев сўнгги икки мавсум давомида U21 жамоаси таркибида тўп суриб, ёшлар чемпионатининг бронза медалларини қўлга киритди. Сунатилла Пойонов ўтган мавсум давомида 24 та расмий учрашувда иштирок этиб, 1 та гол муаллифи бўлди
Рустам, Максим ва Сунатиллага майдондаги фидойилиги ва жамоамиз сафидаги ёрқин ўйини учун миннатдорчилик билдирамиз.
Раҳмат ва омад тилаймиз, йигитлар", - деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.
Иброҳим Жалолов
Редактор