locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Туран — “Шахтёр” бош мураббийи

У "кончилар" билан 2 йиллик битимга имзо чекди
Туран — “Шахтёр” бош мураббийи
Фото: Getty Images

“Барселона” ва “Атлетико”нинг собиқ футболчиси Арда Туран “Шахтёр” бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

Манбага кўра, туркиялик мутахассис “кончилар” билан икки йиллик шартнома имзолаган. У “Эюпспор”ни 2023 йилдан буён бошқариб келаётганди. Бу клуб билан 84та ўйин ўтказиб, 45та ғалаба, 14та дуранг ва 25 марта мағлубиятга учраган.

“Шахтёр” эса мавсумни 3-ўринда якунланди. “Кончилар” 62 очрк тўплади ва кейинги мавсумда Европа Лигаси саралаш босқичида иштирок этади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг