Тунис ЖЧ-2026 йўлланмасига эга бўлди
ФОТО: Getty images
Тунис терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатига йўлланма олди.
Африкаликлар кетма-кет учинчи марта турнирда иштирок этади.
Тунисликлар Муҳаммад Али Бин Ромданенинг ягона голи эвазига саралаш босқич доирасида Экваториал Гвинея устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва жамоасини жаҳон чемпионатига олиб чиқди.
Сами Трабелси мураббийлигидаги Тунис H гуруҳида 8 ўйиндан сўнг 22 очко билан пешқадам бўлиб турибди, улар 2-ўриндаги Намибиядан 10 очко олдинда.
Шу тариқа, жаҳон чемпионатига йўлланма олган жамоалар сони 18тага етди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист