«Тун» ўз тарихида илк бор Швейсария чемпиони бўлди
«Тун» клуби ўз тарихида илк бор Швейсария чемпиони бўлди ва бу ғалабани муддатидан аввал расмийлаштирди. Эътиборли жиҳати шундаки, жамоа ўтган мавсум якунларига кўра Швейсария футбол тизимидаги иккинчи дивизион — Челлендж-лигада ғолиб чиққан эди. Шу тариқа, «Тун» юқори дивизионга қайтган дебют мавсумидаёқ бош совринни қўлга киритди.
Суперлиганинг 35-турида «Тун» ўз майдонида «Базел»га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Бироқ жамоанинг энг яқин таъқибчиси — «Санкт-Галлен» ҳам бу турда «Сион»дан жавобсиз учта гол қабул қилиб, мағлубиятга учради. Натижада очколар орасидаги фарқ сақланиб қолди.
Ҳозирда Швейсария чемпионати якунланишига уч тур қолган бир вазиятда «Тун» 74 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги «Санкт-Галлен» ҳисобида эса 63 очко бор. 11 очколик фарқ «Тун»ни муддатидан олдин чемпион сифатида эътироф этиш учун етарли бўлди.