locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Тун» тарихда илк бор Швейцария чемпиони бўлди

Клуб 128 йил аввал ташкил этилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Тун» тарихда илк бор Швейцария чемпиони бўлди
ФОТО: Getty images

“Тун” ўз тарихида илк бор Швейцария чемпиони бўлди, жамоа бу совринни муддатидан аввал расмийлаштирди.

Эътиборлиси, “Тун” ўтган мавсум якунига кўра Швейцария футбол тизимида иккинчи дивизион ҳисобланадиган Челленж-Лига ғолибига айланган эди.

Суперлиганинг 35-турида “Тун” “Базел”га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди, аммо жамоанинг энг яқин таъқибчиси — “Санкт-Галлен” ҳам “Сьон”дан жавобсиз учта гол ўтказиб юбориб, мағлубиятга учради.

Шу тариқа, Швейцария чемпионатининг жорий мавсуми якунланишига уч тур қолганида “Тун” 74 очко билан Суперлига турнир жадвалини бошқариб бормоқда, “Санкт-Галлен” эса 63 очко билан иккинчи ўринда жойлашган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг